Admin
«Регионалгеология» ДМда Марказий-Ўзбекистон ДГТЭ бурғулаш ишлари
«Регионалгеология» ДМда Марказий-Ўзбекистон ДГТЭ си томонидан «Ауминзатау, Бельтау, Даугизтау, Етимтау тоғларида 1675 км.кв майдонда 1:50 000 миқёсида (ГҚЎ-50) майдонни геологик қайта ўрганиш ҳамда 1000 км.кв майдонда 1:100 000 миқёсида К (ЧГХ-100) чуқур геологик хариталаш ишлари» лоиҳаси доирасида Шимолий-Ауминза майдони Сардара ботиғида майдоннинг мутлоқ геологик ёшини аниқлаш мақсадида 700-800 метр чуқурликгача параметрик бурғи қудуқлари бурғиланмоқда
Муассасамиз фахрий ходимларидан бири
Муассасамиз фахрий ходимларидан бири бўлган “Регионалгеология” ДМ да Стратиграфия партияси отряд бошлиғи 12.11.1952 йилда таввалуд топган Каримова Фирдаус Сабировна “Геология- Минералогия” фанлари бўйича ФАЛСАФА ДОКТОРИ даражасини ёкладилар. Каримова Ф.С. 1977 йиллардан буён геалогия соҳасида фаолият юритиб келмоқда, шу йиллар мобайнида ўз тришқоқликлари ва ишчанликлари билан Давлатимизнинг минерал хомашё базасини ривожлантириш бўйича муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
“Регионалгеология” ДМ ходимлари малакасини ошириш
Фаолиятли ёндашув асосида “Регионалгеология” ДМ ходимлари малакасини ошириш “Компютер технологияларидан фойдаланиб (ArcGis-ArcMap) геологик хариталарнинг рақамли турларини яратиш” йўналиши бўйича асосий ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 2024йил 12 январь санасидан 2024 йил 14 февралга қадар малака оширишлари белгиланган.
9-декабрь – “Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”
9-декабрь – “Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Регионалгеология“ ДМ ва экспедицияларида Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида белгиланган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, “Регионалгеология“ ДМ фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш борасида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбатлари ва чорлов тадбирлари бўлиб … Read more
Yashil makon” umummilliy loyihasi
“Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida Bo‘stonliq tumanida Tog‘-kon sanoati va geologiya vazirligining bog‘i barpo etilmoqdaRespublikada amalga oshirilayotgan “Yashil makon” umummiliy loyiha doirasida Toshkent viloyatining Bo‘stonliq tumanida Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan vazirlik bogʻi tashkil etilib, jami 65 gektar maydonda 32,5 ming tup mevali daraxt koʻchatlari ekilishi rejalashtrilgan. Ushbu loyihada Vazirlik tizim osti korxonalari xam … Read more
“Regionalgeologiya” DM: Navoiy viloyatining Boboshil uchastkasidagi yer usti geofizik tadqiqot ishlari
O‘zbekiston Respublikasi Tog‘-kon sanoati va geologiya vazirligi “Regionalgeologiya” DM mutaxassislari Navoiy viloyatining Nurota tumanida joylashgan Boboshil uchastkasida elektr va magnit qidiruv usullari yordamida yer usti geofizik tadqiqot ishlari olib bormoqda. Uchastkada Topogeodeziya bo‘limi xodimlari tomonidan geofizik profillarni topografik bog’lash ishlari davom ettirilmoqda.